Канада Олий суди эвтаназияга яна рухсат берди, деб ёзади Euronews. Суд таъкидлашича, ўлишни хоҳлаганларга тиббий кўмак беришнинг тақиқланиши Канада ҳуқуқ ва эркинлик хартиясига зиддир.
Шу билан бирга, судьялар ушбу қарорнинг ижросини бир йилга қолдирди, бу билан қонун чиқарувчиларга қонунни ўзгартириш учун вақт берди.
Бундай тиббий кўмакни ҳаётни тарк этиш бўйича хоҳишини аниқ-равшан ифода этган вояга етган кишилар ҳамда оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликлардан азоб чекаётган беморларга беришга рухсат этилади.
Изоҳ (0)