Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан Сан-Францискодаги касалхоналардан бирига 75 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда «Российский диалог» нашри хабар берди.
Цукерберг хайрия қилган маблағ 1994 йилда очилган касалхона тарихидаги энг йириги бўлди. Тиббий муассаса баёнотида айтилишича, бу пуллар янги жонлантириш бўлими ва травматология маркази қуришга сарфланади.
Изоҳ (0)