Мексикада крематорийнинг бузилган биносида номаълум шахсларга тегишли 61 та жасад топилди, дея хабар бермоқда «РИА Свежий Ветер».
Жасадлар Герреро штатининг Акапулько шаҳрида аниқланди. Айнан шу штатда тўрт ойча аввал 43 нафар талаба йўқолган эди. Кейинроқ уларнинг жиноий гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилиб, ўлдирилгани маълум бўлган эди.
Ҳукумат таъкидлашича, топилмалар талабаларнинг йўқолиш иши билан боғлиқ эмас. Бироқ ҳодиса мамлакатда кенг таъсирга эга бўлди. Герреро штати бутун Мексикада гуруҳ қотилликлари тез-тез содир бўлиб туриши билан ном чиқарган.
Полиция маълумотларига кўра, Акапулькода топилган мурдаларда зўравонлик излари мавжуд эмас. Топилмалар экспертиза ўтказиш учун криминалистика институтига етказилди.
Изоҳ (0)