Япония бош вазири Шинжо Абэ Россия томони билан Курилнинг жанубий қисми ҳақида музокаралар ўтказиб, Япония ва Россия ўртасида тинчлик шартномаси йўқлиги бўйича масалага ойдинлик киритиш ниятини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бу ҳақда ҳукумат раҳбари «Шимолий ҳудудларни қайтариб олиш учун умуммиллий митинг»да айтиб ўтди, унда Курилни Японияга қайтариш масаласи муҳокама қилинган эди.
Японияда Курил оролларининг Россияга тегишли жанубий қисмлари «шимолий ҳудудлар» деб аталади.
Изоҳ (0)