Индонезия қутқарувчилари AirAsia компаниясининг 2014 йил декабрида ҳалокатга учраган самолёти икки учувчисининг жасадларини топди, деб ёзади RT.
Индонезия Миллий қидирув ва қутқарув агентлиги хабарига кўра, жасадлар лайнер кабинасида бўлган, улардан бири штурвал қаршисида креслода ўтирган бўлган.
Хабар берилишича, ушбу ҳалокат қурбонларини қидириш бўйича операция давом эттирилади. Агентлик раҳбари Бамбанг Соэлисти сўзларига кўра, айни пайтгача 98 кишининг жасади топилган, аэробус бортида эса 162 киши, жумладан 7 нафар экипаж аъзолари бўлган.
Изоҳ (0)