«Уран Саха» заргарлик компанияси якутиялик юқори мансабли амалдор буюртмаси билан iPhone 6 смартфони учун олмос қопланган олтин ғилофни тайёрлади, деб хабар бермоқда «Vse42.ru».
Ғилофни тайёрлаш учун 110 граммлик соф олтин ишлатилган ва унинг қиймати 550 минг рубль (тахминан 8300 доллардан кўпроқ) ни ташкил этган.
Исми ошкор қилинмаган амалдор ушбу қимматбаҳо совғани рафиқасига ҳадя қилган. Қайд этилишича, бундай ғилофнинг кумушдан ишланган вариантини серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)