Nokia бренди бозордаги ҳиссаси бўйича Apple’дан ортда қолиб кетди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
2014 йилнинг тўртинчи чораги бўйича дастлабки маълумотларга кўра, Apple компанияси гаджетлар савдоси ҳажми бўйича биринчи марта Nokia’дан ўзиб кетди. Энди у дунёда Samsung’дан кейинги иккинчи поғонани банд этиб турибди.
Тўртинчи чоракда Samsung 78 миллион, Apple компанияси 70 миллионга яқин қурилма сотган, Nokia’да эса бу кўрсаткич 50 миллионтани ташкил этган.
Нашрнинг таъкидлашича, бир йил ичида Samsung’нинг бозордаги улуши 34 фоиздан 25 фоизгача тушиб кетган. Агар ушбу тенденция сақланиб қолса, савдо ҳажми бўйича брендлар рейтингида тез орада Apple етакчилик қилиши мумкин.
Изоҳ (0)