12 январь куни «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бошқарувининг 2014 йил якунларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Унда ўтган йилда амалга оширилган кенг кўламли ишлар, ютуқ ва камчиликлар чуқур ва холисона таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК расмий сайтида хабар берилди.
Таъкидландики, 2014 йилда Ўзбекистон темир йўл транспорти томонидан 19,95 миллион йўловчи ўз манзилига етказиб қўйилди, компания станцияларидан 65,9 миллион тонна юк жўнатилди. Йўловчи айланмаси ҳажми 3765 миллион йўловчи-километрни, юк айланмаси ҳажми эса 22,9 миллиард тонна-километрни ташкил этди.
Шунингдек, мажлисда ҳисобот йилида компания ўз фаолиятини тизимининг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи барча кўрсаткичларни бажаришга ва уларни сифат жиҳатдан яхшилашга қаратганлигини аниқ рақамлар мисолида баён этилди.
Йиғилиш давомида компаниянинг кундалик фаолиятига оид бошқа бир қанча масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари, келгуси иш режалари белгилаб олинди.
Изоҳ (0)