UTG-Kerui Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси 2016 йил охиригача Ўзбекистонда автомобилни газ билан тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) тармоғини қуришга 70 миллион доллар сармоя киритади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
АГТКС қурилиш ишлари республикадаги бешта вилоятда аллақачон бошланиб кетган, ҚК мамлакатнинг барча ҳудудларида жами 46 та АГТКС қуришни режалаштирган.
UTG-Kerui 2014 йилда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси тузилмасига кирадиган «Автогазтаъминот» шуъба корхонаси ва Хитойнинг Shandong Kerui Petrolium Equipment компанияси томонидан тенг ҳуқуқлилик асосида тузилган.
Изоҳ (0)