Ҳиндистон нашрлари мамлакат пойтахти Нью-Дели шаҳрида АҚШ президенти Барак Обаманинг бўлажак ташрифи муносабати билан юқори даражадаги хавфсизлик чоралари кўрилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
АҚШ махсус хизматларининг талаби билан, шаҳардаги барча баланд биноларга замонавий ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари ўрнатилади.
Қайд этилишича, Барак Обама Ҳиндистонга миллий байрам тантаналари муносабати билан таклиф қилинган. Ташриф январь ойи охирида амалга оширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)