АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида Сьерра лақабли лабрадор кучукча 23 минг долларлик иккита никоҳ узугини ютиб юборди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Эгаси кучукчанинг никоҳ узуклари турган журнал столи атрофида айланиб юрганини, бироз вақт ўтиб узуклар йўқолиб қолганини кўргач, уни дарҳол ветеринарга олиб борган.
Рентген жониворнинг ошқозонида нафақат узуклар, балки яна бошқа кўплаб буюмлар — тошчалар, чўплар ва суякчалар борлигини кўрсатган.
Шифокорлар узуклар итнинг ошқозонига зарар кўрсатишидан хавфсираб, зудлик билан операция ўтказишга қарор қилади. Сьерра операциядан сўнг дарҳол уйига юборилди, у айни пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Изоҳ (0)