Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Эхо Москви» радиоси раҳбари Алексей Венедиктовни мусулмонларни ҳақоратлашга уринишда айблади, деб ёзади «Взгляд» нашри Қодировнинг Instagram’даги саҳифасига таяниб.
«Алексей Венедиктов Пайғамбар (с.а.в) карикатураларини чизиш керак-керак эмаслиги бўйича сўровнома ўтказмоқда. Саволнинг қўйилишиёқ провокация хусусиятига эга. Бу Россия ва бутун дунё мусулмонларини ҳақоратлаш, халқлар ўртасида душманликни келтириб чиқариш, тартибсизликни юзага келтиришга уринишдир», — дея қайд этди Чеченистон раҳбари.
Қодиров «ҳукумат одамлар ва халқлар орасига нафрат сочаётган радиони тартибга чақириб қўйиши керак» деб ҳисоблайди. «Акс ҳолда, Венедиктовни жавобгарликка тортувчилар топилади», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)