Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қутқарувчилар Ява денгизи тубидан AirAsia авиакомпанияси самолётининг дум қисмини кўтариб чиқарди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Фото: AP

Фото: AP

Самолёт бўлаги юк кўтариш қуввати 10 тоннага тенг ҳаво баллони ёрдамида тепага кўтарилди. Денгизнинг ушбу ҳудудидаги тўлқинлар баландлиги тахминан 1 метрни ташкил этади, бу, экспертлар сўзларига кўра, зарур ишларни амалга оширишда халал бермайди.

Лайнернинг дум қисмида «қора қутилар» бўлиши мумкин, шу туфайли уни ўрганиб чиқиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

28 декабрга ўтар кечаси Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олган Малайзиянинг AirAsia компаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти йўқолиб қолди.

Самолётда жами 155 йўловчи бўлиб, уларнинг 149 нафари индонезиялик, уч нафари кореялик, бир нафари британиялик ва яна бири малайзияликдир.

Айни пайтда самолёт парчаларини қидириш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди