Италиянинг «Сампдория» клуби А сериянинг 17-турида «Лацио»га қарши ўйинда бир қизиқ ишга қўлга урди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ўйинни бошлаш ҳуқуқига эга бўлган генуяликларнинг 10 нафар футболчиси тўп ўйинга киритилиш чоғида майдон марказидаги чизиққа терилиб олишди. Бу ҳолат «Лацио»ни қўрқитиб юбормади. Римликлар учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.