Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бунёд этилган 17 та спорт иншооти ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари фойдаланишга топширилди. Пастдарғом туманидаги «Олимп» болалар ёпиқ сув ҳавзаси ана шулардан бири, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Мажмуанинг очилиш маросимида Президент раҳнамолигида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, фарзандларимизнинг ёшлигидан спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Мазкур спорт саройи қисқа фурсатда бунёд этилиб, қурилиш ишларига 2 миллиард 145 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу ерда йилнинг исталган фаслида сув спортининг бир неча тури билан шуғулланиш, йирик мусобақалар ўтказиш учун барча шароит мавжуд.
Тадбирда ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Изоҳ (0)