«Жиззах» махсус индустриал зонаси ҳудудида бир қанча инвестициявий лойиҳалар амалга оширилмоқда, деб ёзади UzDaily.
«Ўзбектелеком» АК ва Хитойнинг баъзи компаниялари бу ерда умумий қиймати 6,5 миллионга тенг тўртта лойиҳани амалга оширмоқда.
Чунончи, Asia Telco Technologies Co. билан ҳамкорликда банк терминаллари ва телеметриялар чиқариш ўзлаштирилади. Zhong Xing Telecommunication Equipment Company Limited (ZTE) билан бирга видео ва IP-телефон қурилмалари, Jiangsu Zhongtian Technology Co. Ltd (ZTT) билан ҳамкорликда оптик тармоқлар қуриш учун пассив мосламалар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Шунингдек, Huawei Tech. Investment Co. Ltd компанияси билан ОЛТ станция мосламалари, МХУ абонент консентраторлари, ОНТ абонент терминаллари ва бошқаларни ишлаб чиқариш кутилмоқда.
Изоҳ (0)