UMS компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча Абонентларга хизмат кўрсатиш марказларида етти кунлик иш графигини ташкил этишга қарор қилди, дея хабар бермоқда компания расмий сайти.
Бу 2015 йилда Сотув офисларини ривожлантириш бўйича стратегияни амалга ошириш доирасида жорий этилади.
Ушбу тадбир тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва абонентлар уланишини тезлаштириш имконини беради.
Энди UMS МЧЖнинг Абонентларга хизмат кўрсатиш марказлари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида кўзда тутилган расмий байрамлардан ташқари ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача танаффус ва дам олиш кунларисиз ишлайди.
Изоҳ (0)