Давлат Божхона Қўмитасининг иккита янги: «Юкларни четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) бўйича вақтинчалик рухсатнома олиш учун электрон ариза юбориш» ва «Реекспортга мўлжалланган юкларни жойлаштириш бўйича Божхона рухсатномасини олиш учун электрон ариза юбориш» интерактив хизматлари Ягона порталга жорий этилди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур интерактив хизматлар орқали Ягона порталдан рўйхатдан ўтган, маҳсулотларини экспорт-импорт қилиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари онлайн сўровномани тўлдириш, зарурий ҳужжатларни электрон шаклда илова қилиш орқали, Электрон рақамли имзоларидан фойдаланган ҳолда юкларини вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) ҳамда божхона реекспорт режимида жойлаштириш рухсатномасини олиш учун электрон ариза йўллашлари мумкин.
Мазкур хизмат Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164 сонли «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини коʻрсатиш билан богʻлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш доирасида жорий этилди.
Изоҳ (0)