Қашқадарё вилоятида 14—30 ёшдагилар ўртасида бўлиб ўтган «Президент асарларини ўрганамиз» танловида шаҳар ва туманлардан жами тўққиз жамоа иштирок этди, дея хабар бермоқда «Kun.uz» «Правда Востока» газетасига таяниб.
Қарши шаҳрида бўлиб ўтган танловда иштирокчилар ўз билим ва қобилиятини тўрт йўналишда: танишув, Президент асарлари бўйича савол-жавоб, Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч», «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» асарлари бўйича махсус тақдимот ва «Ёшлар муаммоси» мавзусида кўргазмали чиқишда намоён этди.
Қайд этилишича, танловда Ғузор туманининг «Истиқлол» жамоаси ғолиб чиқди.
Изоҳ (0)