Голливуд актрисаси Кэмерон Диас 5 январь, душанба куни ўз севгилиси — мусиқачи Бенжамин Мадденга турмушга чиқди. Бу ҳақда US Weekly нашрига таяниб, ТАСС хабар берди.
Никоҳ маросими Диаснинг Лос Анжелесдаги нуфузли Беверли-Хиллз туманида жойлашган уйида бўлиб ўтди. Унда Риз Уизерспун, Гвинет Пэлтроу ва бошқалар меҳмон сифатида қатмашган бўлса, Николь Риччи, Дрю Берримор, Диаснинг синглиси Чимен келин дугоналари бўлди.
Ушбу никоҳ 42 ёшли Диас учун ҳам, 35 ёшли Мэдден учун ҳам биринчисидир. Жуфтлик 2014 йилнинг майида учраша бошлаган, 19 декабрда эса унаштирилган эди.
Бенжи Мэдден Америкадаги машҳур Good Charlotte гуруҳининг бек-вокалистидир. Кэмерон Диас эса «Жон Малкович бўлиш», «Чарли фаришталари», «Ванилли осмон», «Таътиллар алмашганда» каби фильмлардаги роллари орқали таниқлидир.
Изоҳ (0)