Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12212.07
    • RUB 127.16
    • EUR 12992.42
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Шоу-бизнес

    “Ниқоб” фильми актёрлари 29 йилда қанчалик ўзгарди ва ҳозир нималар билан банд? (фото)

    29 май, 20:45 10646

    Америкалик кино ижодкорлар томонидан суратга олинган комедия жанридаги “Ниқоб” фильми 1994 йилда катта экранларга чиққан. Актёрларнинг харизмаси, таъсирчан сюжети ва аниқ мақсадли кулгили саҳналари Чак Рассел режиссёрлигидаги комедияни култ фильмга айлантирди.

    Фото: “Яндекс.ру”

    Шу билан бирга, “Ниқоб” фильми бош роллар ижрочиларига катта машҳурлик келтирди. Фильмда дебют қилган актриса Кемерон Диас гўзал актриса мақомини олди, бироқ актёр Жим Керри энг шошқалоқ комедиячилардан бирига айланди. “Ниқоб”  кинокартинаси телеекранларда намойиш этилганига 29 йил бўлди. Бироқ, лойиҳа ҳали ҳам томошабинларнинг энг севимли кинофильмлари қаторида туради.  

    Жим Керри — Стенли Ипкис ролида

    Канадалик актёр Жим Керри уятчан банк ходими Стенли Ипкис ролини экранларда гавдалантирди. Фильм чиққанида актёр 32 ёшда эди. “Ниқоб” фильми Керрига ақл бовар қилмас машҳурлик келтирди ва Стенли Ипкис роли ҳали ҳам унинг энг муваффақиятли образларидан бири бўлиб қолди. Актёр бу лойиҳадан олдин  “Эйс Вентура: Уй ҳайвонлари детективи” фильмида суратга тушган бўлса-да, танқидчилар фильмга яхши баҳо бермади, бироқ  томошабинларга картина маъқул келди. Бироқ “Ниқоб” фильми Керрини кино танқидчилари назарида қайта тиклади.

    Фото: “ТCН”

    1994 йилдан кейин Голливуд юлдузи машҳурлик зинапоясига муваффақиятли кўтарила бошлади. Шундан кейин ва шу кунгача ҳар йили Жим Керри рол ўйнаган фильмлар катта экранларга чиқарилади. Актёр “Абадий Бетмен”, “Трумен шоуси”, “Ойдаги одам”, “Гринч Рождествони қандай ўғирлади?”, “Беғубор ақлнинг абадий қуёши”, “Соник” ва бошқа фильмларда суратга тушди.

    Фото: “ТCН”

    Жим Керрининг шахсий ҳаётида муаммолар бор эди. Актёр икки марта турмуш қурди ва кўплаб машҳур аёллар билан муносабатда бўлди. Керрининг биринчи турмуш рафиқасидан 1987 йилда туғилган Жейн Эрин исмли қизи бор. Актёр 2010 йилда илк марта бобо бўлган.

    Фото: “ТCН”

    Жим Керри 2012 йилда Катрина Уайт билан учраша бошлади, бироқ жуфтлик узоқ муддатли муносабат қура олмади, шунинг учун улар бир неча ойдан кейин ажрашди.

    Фото: “ТCН”

    Улар иккинчи марта 2015 йилнинг май ойида учраша бошлади ва сентябрь ойида яна ажрашди. Шундан сўнг Катрина ўз жонига қасд қилди ва бу тўғрисида хат қолдирди. Керри учун бу оғриқли зарба бўлди, актёр Катринанинг ўлимини қаттиқ қабул қилди. Актёр 2019 йилда  оммага янги севгилиси, актриса Жинженер Гонзагани таништирди.  Жим Керри ҳозирда 61 ёшда.

    Фото: “ТCН”

    Кемерон Диас — Тина Карлайл

    Америкалик ёш актриса Кемерон Диас Стенли Ипкиснинг севгилиси Тина Карлайл ролини ижро этган. Картина чиққанда Кемерон атиги 21 ёшда эди, бу унинг актёрлик карьерасидаги дебюти бўлган.

    Фото: “ТCН”

    “Ниқоб” Диасга машҳурлик келтирган бўлса-да, кейинги уч йил давомида у кам бюджетли фильмларда рол ижро этди. Кейинчалик машҳур “Энг яхши дўстимнинг тўйи”, “Лас-Вегасдаги қўрқув ва нафрат”, “Алмашиб қолган таътил”, “Жуда ёмон ўқитувчи” ва бошқа муҳим фильмларда рол ўйнай бошлади.

    Фото: “ТCН”

    Бироқ 2014 йилдан кейин Кемерон фильмларда рол ижро этмади. Актриса ўзини оиласига бағишлади. У 2015 йилда мусиқачи Бенжи Мадден билан турмуш қурди ва 2019 йилда жуфтликнинг узоқ кутилган қизи Реддикс дунёга келди.

    Фото: “ТCН”

    Кемерон Жаред Лето ва Жастин Тимберлейк билан муносабатда бўлган. Актриса ҳозирда 50 ёшда.

    Фото: “ТCН”

    Питер Ригерт  — Митч Келловей

    Америкалик актёр Питер Ригерт 47 ёшида лейтенант Митч Келловей ролини ижро этган. У “Ниқоб” фильмида суратга тушмасидан олдин  кино оламда муваффақият қозонган. Актёр “Маҳаллий қаҳрамон”, “Менажерия”, “Оскар” ва бошқа фильмларда суратга тушган.

    Фото: “ТCН”

    “Ниқоб” фильми чиққандан кейин Ригерт фильмларда суратга тушишни камайтирди. Ҳозирги кунда актёр 76 ёшда, унинг шахсий ҳаёти ҳақида деярли ҳеч нарса маълум эмас.

    Фото: “ТCН”

    Питер Грин — Дориан “Локи” Тайрелл

    Америкалик актёр фильмда мафия зобити Дориан “Локи” Тайрелл ролини ижро этган. Лойиҳа катта экранларга чиқарилганда, актёрнинг ёши 28 да эди.

    Фото: “ТCН”

    Питер “Ниқоб” фильмидан ташқари Питер “Жиноий асар” ва “Олмос полицияси” каби фильмларда ҳам муваффақиятли ролларни ижро этган. Актёрнинг ўзига хос кўриниши туфайли унга жиноятчи роллари берилди.

    Фото: “ТCН”

    1998 йилда актёр гиёҳванд моддаларни, шу жумладан героин истеъмол қилгани маълум бўлди. Кейинчалик, у реабилитация курсига борди. 2003 йилдан буён Питер Грин Голливудда яшайди. Актёр шундан кейин фильмларда суратга тушишни камайтирди. Ҳозирда актёр 57 ёшда.

    Эми Ясбек — Пегги Brandт

    “Ниқоб” фильмидаги америкалик актриса журналист Пеги Брандт ролини ўйнаган, суратга олиш пайтида у 31 ёшда эди.

    Фото: “ТCН”

    “Ниқоб” фильмидан кейин Эми “Ниқоб” каби муваффақиятли фильмларда рол ижро этмади. Одатда актриса кам даромад келтирадиган фильмларда кичик ролларни ижро этган.

    Фото: “ТCН”

    Эмининг 1998 йилда туғилган Стелла исмли қизи бор. Актриса фожиали тарзда вафот этган. У актёр Жон Риттер билан турмуш қурган эди. Эмининг турмуш ўртоғи суратга олиш майдончасида касал бўлиб қолган, у юрак оғриғидан шикоят қилган, ҳушини йўқотган ва комага тушиб, вафот этган. Ясбек севгилисининг ўлимини алам билан бошдан кечирди ва ҳатто узоқ вақт фильмларда рол ўйнай олмади. Америкалик актриса ҳозирда 60 ёшда.

    Фото: “ТCН”

    Ричард Жанни — Чарли Шумайкер

    Америкалик актёр ва комедиячи экранларда Стенлининг дўсти Чарли Шумайкер ролини ижро этган. “Ниқоб” фильми чиққанда актёр 37 ёшда бўлган.

    Фото: “ТCН”

    Ричард актёр сифатида эмас, комедиячи сифатида машҳур бўлди. “Ниқоб” фильмидаги рол актёрнинг дебюти ва бу образ жуда муваффақиятли бўлди. Орадан вақт ўтиб актёр яна бир нечта фильмларда, жумладан, “Ён, Голливуд, ён” ва “Ҳамма Крисни ёмон кўради” фильмларида суратга тушди.

    Фото: “ТCН”

    2007 йилнинг 10 март санасида Ричард 49 ёшида фожиали тарзда вафот этди. Актёр тўппонча билан бошига ўқ узиб ўз жонига қасд қилди. Кейинчалик Ричарднинг шизофренияга чалингани ва антидепрессантларни қабул қилгани маълум бўлди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Толибон” Хитойнинг Huawei компанияси билан видеокамералар ўрнатиш юзасидан ҳамкорлик қилмоқчи

    Бугун, 10:58

    Ўз ҳудудингизда қолинг: шаҳарнинг кўплаб қулайликлари битта комплексга қандай жойлашди

    Бугун, 10:41
    Reklama

    “Араб оламининг Дианаси”: Саудия Арабистони аёллари ҳақидаги стереотипларни ўзгартириб юборган малика Амира ат-Тавил ҳақида

    Бугун, 10:53

    “Ўзгидромет” 27 сентябрда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Бугун, 10:51

    Чилонзорда 29 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташлангани бўйича янги маълумотлар эълон қилинди

    Бугун, 10:25

    АҚШ Путинни Сан-Францискодаги саммитга таклиф қилмади

    Бугун, 10:18

    Ўзбекистонда 2022 йилда қанча вояга етмаган шахс судлангани очиқланди

    Бугун, 10:14

    Неймар “Сантос”га қайтмоқчи

    Бугун, 09:52

    Ҳинд киноси афсоналари — Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда актёрликка қадам қўйди

    Бугун, 09:40

    Россияда вояга етмаган икки фарзанди билан оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

    Бугун, 09:35

    Қорабоғ ҳарбийлари Озарбайжонга техника ва қуролларини топширмоқда (видео)

    Бугун, 09:24

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?