• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Жим Керри — 62 ёшда: Комедик актёрнинг қойилмақом тарзда ижро этган энг яхши образлари (фото)

    2024 йил 17 январда Жим Керри 62 ёшини нишонлади. Фильмларини бир неча авлод томоша қилган комедия даҳоси ҳар доим ўзининг бошқариб бўлмайдиган юз ифодалари, ҳавас қиларли тана пластикаси ва чексиз энергия манбаи билан машҳур бўлиб, ҳар бир, ҳатто энг аҳмоқона фильмни ҳам ажойиб томошага айлантира олган.

    “Беғубор ақлнинг абадий қуёши” (2004)

    Жанр: мелодрама, фантастика, драма

    Режиссёр: Мишел Гондри

    Ролларда: Жим Керри, Кейт Уинслет, Кирстен Данст, Марк Руффало

    Барча стереотипларни синдирган мелодрама — “Беғубор ақлнинг абадий қуёши” ҳамма юрган йўлдан боришни истамайдиган ижодкорлар учун ҳақиқий мадҳиядир. Фильм устида шундайлардан учтаси ишлаган: сценарий муаллифи Чарли Кауфман, режиссёр Мишел Гондри ва актёр Жим Керри. Уларнинг ҳар бири ўз ишининг устаси бўлиб, табиатан озми-кўпми меланхоликдир. Уларнинг барчаси ижодий кучларининг энг юқори чўққисида. Натижада одамни қалбингиздан эмас, балки хотирангиздан қандай ўчириб ташлаш мумкинлиги ҳақидаги ўзига хос, оғриқли фильм яратилди.

    “Труман томошаси” (1998)

    Жанр: драма, комедия

    Режиссёр: Питер Вейр

    Ролларда: Жим Керри, Лаура Линни, Ноа Эммерих, Наташа Макелхон

    “Труман томошаси” ҳаётингизнинг охиригача эслаб қолиш учун фақат бир марта кўришингиз керак бўлган фильмлардан бири. Кўп жиҳатдан ажойиб фильм: сюжет, йўналиш, дунё доимо бир жойда ўтириш учун жуда катта эканлиги ҳақидаги ҳаётий сабоқ ва буларнинг бошида қафасдан чиқиб кетишни уддалайдиган ажойиб Жим Керри туради. Труман унинг биринчи “Олтин глобус” мукофотига сазовор бўлган роли ҳисобланади.

    “Ойдаги одам”(1999)

    Жанр: драма, комедия, биография

    Режиссёр: Милош Форман

    Ролларда: Жим Керри, Дэнни ДеВитo, Кортни Лав, Пол Гиаматти

    Актёрнинг биринчи тўлақонли драматик роли, биринчи марта жаҳон даражасидаги европалик режиссёр билан ишлаш. Жим Керри эксцентрик авангард америкалик комедик актёр Энди Кауфман ролини ўйнаш учун Станиславский усулидан фойдаланган ҳолда рол ижро этади. Кўп ойлар давомида Керри Кауфманга айланади — камера қаршисида ҳам, реал ҳаётда ҳам у бўлади, турли машҳур кишилардан интервью олади ва персонажни тарк этмаган ҳолда оммавий зиёфатлар уюштиради. Шунинг учун ҳам фильмда Жим Керрини ҳеч ким кўрмаган, ҳамма фақат Энди Кауфманни кўрган.

    “Ниқоб” (1994)

    Жанр: комедия, фантастика, криминал

    Режиссёр: Чак Расселл

    Ролларда: Жим Керри, Кемерон Диас, Питер Ригерт, Питер Грин

    “Ниқоб” — Жим Керрининг комедик истеъдоди, унинг ўзига хос юз ифодалари ва илгари ҳеч бир актёрда бўлмаган ва кейин ҳам бўлмайдиган ҳайвонлар қиёфаси акс этган шедевр асардир. Бу, шунингдек, энг яхши комикс адаптацияларидан бири бўлган. Бир йил ичида учинчи марта Керри ўзининг ноёб комедия қобилиятига эга эканлигини исботлайди, бу образ мультфильм фантастик эртакда ҳам ишлатилган.

    “Кабелчи” (1996)

    Жанр: триллер, драма, комедия

    Режиссёр: Бен Стиллер

    Ролларда: Жим Керри, Мэттью Бродерик, Лесли Манн, Жек Блек

    Бен Стиллернинг “Кабелчи” фильмининг сезиларли даражада паст баҳоланган қора сатирасида Жим Керри психологик даҳшатли ҳудудга қадам қўйди. Жимнинг қаҳрамони барча кино Жокерларининг ўзига хос прототипи, социопат ва мизантроп. Бундан ташқари, кабелчининг ғоялари кўп жиҳатдан интернет, мобил алоқа ва онлайн ўйинларни башорат қилган.

    “Эйс Вентура: Уй ҳайвонлари детективи” (1994), “Эйс Вентура: Табиат чақирганда” (1995)

    Жанр: комедия, детектив, саргузашт

    Режиссёрлар: Том Шедяк, Стив Оэдекерк

    Ролларда: Жим Керри, Кортни Кокс, Шон Янг, Тон Локк

    Том Шедяк режиссёр бўлган ушбу фильмда Жим Керри ўзининг экстравагант чиқишлари ва ҳазиллари билан бошқаларнинг сабр-тоқатини тўлдирадиган ноодатий хусусий детектив ролини ўйнайди. Вентура, айниқса, жиноятчиларни жонидан тўйдириб юборади. Зукко ва синчков детектив ҳатто ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Футбол жамоаси тимсоли — Қор парча исмли делфинни ўғирлаган ёвуз одамларнинг барча интригаларига Жим Керрининг қаҳрамони ақл бовар қилмайдиган зукколик билан жавоб беради. Адолат ғалаба қозонганда эса у фильмдаги доимий дўсти — маймунга ўхшаб қолади. Айтишларича, мазкур ролидан кейин Жим Керри маймуннинг барча қилиқларини ўрганиб олган ва бошқа комедияларда ҳам муваффақиятли фойдаланган. ​

    ​ “Гринч — Рождество ўғриси” (2000)

    Жанр: фантастика, комедия, оилавий

    Режиссёр: Рон Ҳовард

    Ролларда: Жим Керри, Тейлор Момсен, Келли, Жеффри Тамбор

    Гринч — Керрининг энг машҳур ёвуз қаҳрамони, шу билан бирга, энг кўп танқид қилинган роли ҳисобланади. Ҳоварднинг фильми кўп жиҳатдан баҳсли бўлиб чиқди: бу Суэсснинг энг яхши ёки энг ёмон мослашувими, янги йил учун идеал фильмми ёки Рождество фильмларини ёмон кўрадиганлар учун ажойиб вариантми. Нима бўлса ҳам бу ерда Керрининг ижроси биринчи ўринда туради.

    ​“Ҳар доим Ҳа, де” (2008)

    Жанр: комедия

    Режиссёр: Пейтон Рид

    Ролларда: Жим Керри, Зои Дешанел, Бредли Купер, Жон Майкл Ҳиггинс

    Пейтон Рид Marvel Studios’га “ҳа” деб жавоб беришдан ва “Чумоли одам” фильмига режиссёрлик қилишдан олдин, Жим Керри лайф-коуч маслаҳатларидан кейин унга нима таклиф қилинса, шуни қабул қилишга қарор қилган зерикарли хизматчи ролини ўйнаган ҳолда ажойиб комедия яратди. Бу вақтга келиб Керри аллақачон комедиянинг барча чўққиларига эришган эди, шунинг учун у хотиржамлик билан энг зўр уддалайдиган ишни қилди: одамларни кулдириш.

    “Соник кинода” (2020–2022)

    Жанр: комедия, фантастика, жангари

    Режиссёр: Жефф Фаулер

    Ролларда: Жеймс Марсден, Бен Шварц, Наташа Ротвелл, Тика Самптер

    Жим Керрининг катта фильмдаги сўнгги роли — Соникнинг душмани Доктор Роботник. Жефф Фаулер фильмларини энг зўри деб бўлмайди, лекин улардаги энг яхши нарса бу фақат ўз завқи учун роль ўйнаётган, ўзининг ўтмишдаги каноник ёвуз образларига киришиб кетган Керрининг моҳирона ижроси ҳисобланади.

    “Мен, ўзим ва Ирен” (2000)

    Жанр: комедия

    Режиссёр: Питер ва Бобби Фаррелли

    Ролларда: Жим Керри, Рене Зеллвегер, Энтони Андерсон, Монго Браунли

    Ака-ука Фарреллилар фильмида Жим Керри ўйнаган бош қаҳрамон — полициячи Чарли табиатан жуда меҳрибон одам бўлиб, ҳайратда қолган қўшниларининг кўз ўнгида безорига айланади. Қаҳрамон шахсиятида бўлиниш бошланади ва кураш жараёнида ўзини қандай тутишни билмайдиган қўпол ва такаббур — Ҳенк тез-тез устунлик қила бошлайди. Чарлини хафа қилганлар иккинчи “мен”нинг ғайриоддийлигидан ва раҳмдил полициячи қаёққа ғойиб бўлганидан ҳайрон. Фильм қаҳрамони таъқиблар, отишмалар, ақл бовар қилмайдиган воқеаларга дуч келади. Ҳар сонияда бир образдан иккинчисига ўтаётган Жим Керрини томоша қилиш жуда кулгили манзара. Фильмни томоша қилиш асносида Голливудда ундан яхши комик йўқлигига яна бир бор амин бўласиз.

    “Лемони Сникет: 33 бахтсизлик” (2004)

    Жанр: фантастика, комедия, оилавий

    Режиссёр: Бред Силберлинг

    Ролларда: Жим Керри, Эмили Бровнинг, Лиам Айкен, Кара Ҳоффман

    Агар Тим Бёртон ёки ҳеч бўлмаганда Барри Сонненфелд режиссёри бўлганида, сезиларли даражада яхшироқ бўлиши мумкин бўлган фильм. Кутилмаганда яхши актёрлар таркибига эга бўлган “Лемони Сникет”нинг болалар романларининг экранлаштирилган дастлабки намунаси: Тимоти Спалл, Мерил Стрип ва, албатта, Жим Керри ёвуз граф Олаф ролида. Умуман олганда, фильм томоша қилишга арзийди: Керри ҳар доим антагонистларни чинакам завқ билан ўйнаган.

    “Бэтмен абадий” (1995)

    Жанр: жангари, саргузашт

    Режиссёр: Жоэл Шумахер

    Ролларда: Вал Килмер, Томми Ли Жонс, Жим Керри, Николь Кидман

    “Бэтмен абадий” — комикслар бўйича энг ёмон фильмлардан бири. Бу кулгили манзара, кулгили Бэтмен ва эҳтиёткорлик билан ҳаддан ташқари актёрлар билан ишлайдиган арзон цирк эди. Аммо Жим Керри ўз ишининг устаси; у буни Николь Кидман ва Томми Ли Жонс каби драматик актёрлардан фарқли ўлароқ, анча профессионал тарзда бажаради.

    19.01.2024, 09:51   Изоҳ (0)   8743
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотогалерея: «Ҳаётим ҳаёт эмас, телба одам кўрган тушга ўхшайди» – комик актёр Жим Керри ўз фаолияти ҳақида

    19.01.2022, 21:43

    Серқирра Жим Керри: Актёрнинг 8 та энг яхши фантастик образи фото)

    05.04.2022, 14:42

    Машаққатга тўла болалик, омадсиз шахсий ҳаёт: Голливуд юлдузи Жим Керрининг кулги ортига яширинган дардлари

    19.01.2023, 15:40

    Кам сув ичиш ва етарли даражада ухламаслик: Қандай одатлар иммунитетни тушириб юборади? 

    18.01.2024, 15:40

    “Муҳташам юз йил” сериали актёрларидан қайси бири Усмонлилар сулоласининг ҳақиқий авлоди? (фото)

    18.01.2024, 14:20

    Кунига 10 минг қадам юришингизга ёрдам берадиган 5 та тавсия

    18.01.2024, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.