Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд Россия томонидан ядро қуролининг Қримга олиб ўтилишига йўл қўйиб бўлмаслигини айтди ва бунинг оқибатлари яхши бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади «Европейская Правда».

Виктория Нуланд. Фото: Reuters

Виктория Нуланд. Фото: Reuters

Унинг сўзларига кўра, Кремль Қримга ядро қуролини жойлаштиришга қарор қилса, АҚШ ва унинг иттифоқдошлари бунга қарши чора кўради.

Нуланд Россиянинг бундай хатти-ҳаракати «ўта хавфли» эканлигини таъкидлади, бироқ АҚШ ва унинг иттифоқдошлари айнан қандай жавоб қилишига аниқлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг ядро қуроли Қримга жойлаштирилиши мумкинлигини истисно қилмаган эди. «Энди Қрим Ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартномага мувофиқ бундай қуролга эга давлатнинг бир қисмига айланди», — деган эди Лавров.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди