17 декабрь, чоршанба куни мустақил Фаластин давлатини тузиш лойиҳаси БМТ Хавфсизлик Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансур хабарига кўра, ҳужжат БМТ Хавфсизлик Кенгашига Иорданиядан келиб тушган.
Резолюция лойиҳасидаги Фаластин давлатини яратиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш учун 12 ой ажратилган. Ҳужжатга мувофиқ, Исроил қўшинлари Фаластин ҳудудидан 2017 йил охиригача чиқариб кетилиши керак.
Изоҳ (0)