2008 йилдан буён «Олмалиқ» жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган Пётр Гизимчук 2015 йилги мавсумни бошқа жамоада бошлайди, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Олмалиқ» ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаётган Пётр Петрович бундан кейинги фаолиятини Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида давом эттиради.
«Олмалиқ» клуби раҳбарияти ва жамоа аъзолари унга 7 йил давомида жамоа ривожига қўшган ҳиссаси учун ташаккур изҳор этди. Шу билан бирга унинг кейинги иш фаолиятига омад ва зафарлар тилади.
Изоҳ (0)