Ўзбекистон 2014 йил учун Глобал Фирепоwер Индех томонидан эълон қилинган ҳарбий қудрат рейтингида дастлабки элликталикдан жой олди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ўзбекистон 1,5309 индекси билан рейтингга киритилган 106 давлат ичида 48-ўринда кўрсатилган. МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида Ўзбекистон Россия (2) ва Украина (21)дан кейин учинчи ўринда турибди. Озарбайжон (50), Беларусь (52), Қозоғистон (80), Эстония (96), Литва (103) ҳам рейтингдан ўрин олган.
Рейтингда дастлабки ўнликни АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция, Германия, Туркия, Жанубий Корея ва Япония эгаллаган.
Изоҳ (0)