12 декабрь куни Тошкентдаги Dedeman Silk Road Tashkent меҳмонхонасида «Менинг юртим» («MY5») янги нодавлат телеканалининг тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Anons.uz хабар берди.
Тақдимот VI Ижтимоий медиа-маҳсулот миллий фестивали ғолибларини тақдирлаш маросимидан сўнг ўтказилади. Тадбирда фестиваль иштирокчилари, вазирликлар, жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, эстрада юлдузлари қатнашади.
Айни кунларда тақдимот ролиги ҳамда мусиқий блокни ўзида жамлаган техник эфир дастурлари 29-рақамли канал орқали эфирга узатилмоқда. У Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятини қамраб олади. «Менинг юртим» маъмурияти пойтахтдаги Ёшлар ижод марказида жойлашган.
Изоҳ (0)