Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 9 декабрь куни янги таҳрирдаги «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунни имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.uz». Қонун 29 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 13 ноябрь куни Сенат томонидан маъқулланган эди. 10 декабрь куни ҳужжат «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида эълон қилинди, у шу кундан кучга кирган ҳисобланади.
Қонунда инвестициялар, инвестиция лойиҳаси, инвестиция фаолияти субъектлари ва объектлари тушунчаларига, шунингдек инвестицияларни амалга ошириш шаклларига аниқлик киритилган.
Инвесторнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган инвестицияларга бағишланган моддалар кенгайтирилган. Инвестиция фаолиятини рағбатлантириш тўғрисидаги янги модда пайдо бўлган.
Изоҳ (0)