Ангрен шаҳридаги «Маданият маркази»да «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши раиси Баҳодир Ғаниев ҳамда Ангрен шаҳар ҳокими Иброҳим Раҳмонов иштирокида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолоти» мавзусида конференция ташкил этилди. Бу ҳақда «Камолот» ЁИҲнинг расмий сайтида хабар берилди.
Тадбирда вилоятнинг барча туманларидаги жами 400 га яқин ёшлар иштирок этди.
Анжуманда мустақилликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ янгича тафаккур, янги ғояларни сингдириш, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва Ўзбекистон тараққиётини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилди.
Тадбирда вилоятдаги барча соҳаларда ютуқларни қўлга киритган, фаол ва иқтидорли ёшларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.
Тадбир сўнгида эл севган хонандалар иштирокида бўлиб ўтган маданий дастур иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.