Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз шаҳрида йирик кўламдаги реконструкция ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди «Газета.uz». Ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 февралдаги «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан олиб борилмоқда.
Шаҳарнинг тарихий-архитектуравий ва туризм салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида тарихий обидаларни реставрация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, «Коба» карвонсаройи, «Чубин» мадрасаси, Кунчиқар масжиди, Ҳовузи Мардон, Кундузак, «Молик Аждар» масжидлари, «Абдушукур оғалиқ» мадрасаси таъмирланиб, ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.
Изоҳ (0)