Тошкент шаҳар ҳокимлигида 28 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳарда мунтазам равишда чироқ ўчиши муаммолар муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Uz24.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Маълум қилишларича, агар электр таъминотининг кутилмаганда узилиши ёки ўчирилиши натижасида бирор техника зарар кўрадиган бўлса, техника эгаси судга мурожаат қилишга ҳақли.
«Norma.uz»нинг хабар беришича, мулк электр таъминотидаги узилиш ёки унинг «ўйнаши» натижасида ишдан чиққанини белгилаш учун ҳудудий уй-жой коммунал хизматида ишлайдиган электр устасини, техника айнан чироқ ўчган вақтда бузилганини қайд этиш учун маҳалла қўмитаси вакилларини чақириш керак бўлади.
Бундан ташқари, электр таъминоти носоз берилганини аниқлаш мақсадида электр таъминоти хизматига мурожаат қилиш, шунингдек, мулкдор ва коммунал хизматларни кўрсатувчи ширкат ўртасида тузилган шартномани ўрганиб чиқиш (ушбу шартномада ширкат томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатида қайд этилган бўлади) тавсия этилади.
Изоҳ (0)