Самолёт-мотор паркининг унификация қилиниши муносабати билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси эвакуациядан чиқарилган ва сақланаётган авиация техникасини сотади. Бу ҳақда МАК расмий сайти хабар бермоқда.
Сотувга қўйиладиган техникалар йўловчи самолётлари, авиадвигателлар, вертолётлардан иборатдир.
Шунингдек Ту-154М, Ту-154Б, Ил-76ТД, Як-40 русумдаги авиация техникаси ва тегишли авиадвигателларни сотиш дастури давом этмоқда.
Иккиламчи хом ашё сифатида сотиш учун турли ўлчамдаги ишлатилган авиашиналар ҳам таклиф этилади.
Сотиладиган авиация техникалари тўлиқ рўйхати билан МАК сайтида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)