МДҲ давлатларидаги сайёҳлик операторлари янги йилда Грузия, Арманистон ва Ўзбекистонга энг кўп саёҳат уюштирилишини маълум қилди. Бу ҳақда RATA-news’га таяниб, UZ24 хабар берди.
Ушбу рейтингда Грузия ва Арманистон кичик фарқ билан биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади. Хабарда келтирилишича, Грузия сайёҳлар орасида экскурсиявий дастурлар хилма-хиллиги билан оммабопдир.
Рейтингда юқори учликнинг сўнгги поғонасини банд этган Ўзбекистонга сайёҳлар, асосан Янги йил байрамидан кейин ташриф буюради. Сайёҳлик операторлари фикрича, мамлакатда ушбу байрамни нишонлашнинг ўзига хос анъаналари бўлмагани сабабли, сайёҳлар Ўзбекистонга байрам вақтида келмайди.
Ўзбекистонга беш кунлик саёҳат киши бошига 870 доллардан бошланади, йўлга алоҳида яна 28 минг рубль тўланади.
Изоҳ (0)