2 декабрь куни Лондонда Victoria’s Secret брендининг шоу дастури бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Podrobno.uz». Унда 47 нафар гўзаллар орасида биринчи марта асли бухоролик бўлган 22 ёшли Ирина Шарипова ҳам қатнашди.
Ирина билан биргаликда подиумга Адриана Лима, Алессандра Амбросио, Даутцен Крёз, Бехати Принслу каби дунёга машҳур моделлар кўтарилди.
Нашрнинг қайд этишича, моделлар учун Victoria’s Secret намойишида чиқиш ҳуқуқини қўлга киритиш актрисалар учун Оскар мукофоти олиш билан баробардир.
Ирина Шарипова 1992 йилда Бухорода туғилган. 7 ёшида онаси билан Татаристонга кўчиб кетган ва Қозон Давлат технология университетига ўқишга кирган. 2010 йилда Ирина «Татаристон гўзали»га айланиб, «Россия гўзали» танловида 2-ўринни эгаллаган. «Дунё гўзали»да Россия номидан иштирок этгач, уни турли модалар уйлари ишга таклиф қила бошлаган.
Айни пайтда Ирина Нью-Йоркда яшаб, Woman Model Management модель агентлиги билан ишламоқда.
Изоҳ (0)