Тошкентнинг «Лик» театр ҳаракати Москвада бўлиб ўтган Inclusive Dance II Халқаро хайрия рақс фестивалининг Гран-присини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Тадбирда жами 500 дан ортиқ киши – имконияти чекланган раққослар ҳамда кўнгиллилар иштирок этди. Жуфтликлар ва рақс жамоалари Австралия, АҚШ, Белоруссия, Германия, Голландия, Грузия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Словакия, Ўзбекистон ҳамда Россия вакиллари сифатида фестивалда қатнашди.
«Лик» театр ҳаракати 1982 йилда замонавий хореография ансамбли сифатида ташкил этилган. 2003 йилда у соғлом ва ногирон инсонлар тенг мақомда чиқиш қиладиган театрга айлантирилган бўлиб, ҳозирда унга Лилия Севастянова раҳбарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)