Ислом Каримовнинг 2014 йил 22 августдаги фармонига мувофиқ Термиз шаҳри Амир Темур ордени билан мукофотланган эди. 28 ноябрь куни Термиз шаҳрида ушбу юксак мукофотни топширишга бағишланган тантанали маросим бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳри Амир Темур ордени билан мукофотланди.
Изоҳ (0)