Аввал хабар берганимиздек, 28 ноябрь куни Термиз шаҳрида Амир Темур орденини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади, унинг тўлиқ матнини ЎзА эълон қилди.
Президент ўз нутқида оғир иқлим шароитига қарамасдан, Сурхон воҳаси деҳқон ва фермерларининг кейинги йилларда қўлга киритаётган ютуқларини тилга олди.
«Бу ҳақда гапирганда, бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган пахта хомашёсининг 10 фоизи, ғалланинг қарийб 8 фоизи мана шу саховатли замин ҳиссасига тўғри келишини алоҳида таъкидлаш лозим. Вилоятда жорий йилда 335 минг тоннадан зиёд пахта, 477 минг тонна ғалла етиштирилгани, сўзсиз, машаққатли ва мардона меҳнат натижасидир», — деди Ислом Каримов.
Президент фурсатдан фойдаланиб, вилоятнинг миришкор деҳқон ва фермерларига, барча қишлоқ хўжалиги ходимларига фидокорона меҳнатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)