2014 йилнинг 25 ноябрь куни Будапештда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Тадбирда томонлар икки мамлакатнинг жорий ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳақида маълумот алмашди, шунингдек ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Хусусан икки томонлама товар айланмасини кўпайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва илмий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.
Мажлис якунлари бўйича турли соҳа ва йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳақидаги келишувлар қайд этилган Протокол имзоланди.
Изоҳ (0)