Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШдаги ўзбекистонлик талабалар нафақат таълим олишади, балки Ўзбекистоннинг АҚШдаги ўзига хос элчилари ҳам ҳисобланишади. Бу фикрни, «12uz.com» хабарига кўра, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Фото: state.gov

Фото: state.gov

«Америкаликлар ўзбекистонлик талабалар орқали сизнинг мамлакатингиз ҳақида, унинг кўп асрлик тарихи ва бой маданияти ҳақида улкан ахборот олишади», – дея қайд этди АҚШ элчиси.

EducationUSA тармоғи маслаҳатчиси Саида Чориеванинг сўзларига кўра, 2013−2014 йилги ўқув йилида АҚШ университетларида 463 нафар ўзбекистон талаба таҳсил олган бўлиб, бу бир йил аввалги натижадан (445 нафар талаба) кўп, бироқ 2010−2011-ўқув йилига нисбатан (560 нафар талаба) кам.

Умуман, ҳозирги вақтда АҚШ ОТМларида 886 мингдан ортиқ хорижлик талаба ўқиётган бўлиб, улар орасида энг кўпини Хитой (274 мингдан ортиқ талаба), Ҳиндистон (102,6 мингдан ортиқ), Жанубий Корея (68 мнигдан ортиқ), Саудия Арабистони (53,9 мингдан ортиқ) вакиллари ташкил этади. МДҲ мамлакатлари орасида эса Россия (5,1 мингдан ортиқ) ва Қозоғистон (2 мингдан ортиқ) олдинги ўринларда бормоқда.

АҚШ элчихонасининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Лори Трейвиснинг сўзларига кўра, элчихонанинг Маданият, таълим ва ахборот бўлимида халқаро алмашув масалалари билан шуғулланувчи гуруҳ мавжуд. «Биз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан яқин ҳамкорликда иш олиб борамиз», – дея қайд этди у.

Трейвиснинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистон ОТМларида тўрт нафар америкалик – уч нафари инглиз тилидан, биттаси эса математикадан – дарс бермоқда. Ўтган йили эса бир мусиқа ўқитувчиси Ўзбекистон давлат консерваториясида иш олиб борган эди.

Ўз навбатида, элчихонада педагог, олимлар учун мўлжалланган дастурлар ҳам мавжуд. Хусусан, инглиз тили ўқитувчилари 10 ой АҚШда ўқиб, яшаб келишлари мумкин. Уларда ўз малакаларини ошириш ва тажриба алмашиш имконияти бўлади. Ҳозиргача Ўзбекистоннинг 56 нафар фуқароси ушбу дастурда иштирок этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова