Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридаги Hanoi Opera House залида «Осиё-Европа» халқаро мусиқий фестивали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Kultura.uz». Унда ўзбекистонлик таниқли бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Рустам Абдуллаев ҳам иштирок этди.
Унинг «Муҳаббат қўшиғи» деб номланган янги симфоник увертюраси фестивалнинг очилиш дастурига киритилди ҳамда маросим иштирокчилари ва меҳмонлари томонидан юқори баҳоланди.
Бастакор Абдуллаевга мусиқий маданият ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Вьетнам ордени топширилди.
«Осиё-Европа» фестивалига 30 мамлакат, жумладан Осиё давлатлари, Франция, Янги Зеландия ва Австралия вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)