Қувайтда давом этаётган теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнир ўзининг қизғин палласига кирди. Ушбу мусобақада Ўзбекистондан Шониғмат Шофайзиев ҳам иштирок этаётганди, деб хабар беради «Olamsport».
Шониғмат Шофайзиев австриялик Кристиан Трубригга имкониятни бой бериб, ушбу турнирдаги иштирокини муддатидан аввал якунлади. Учрашувда европалик теннисчи 6:1, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Изоҳ (0)