Москванинг «Toрпедо» футбол клуби ярим ҳимоячиси Кирилл Комбаров ижтимоий тармоқлардан бирига тирик айиқ билан тушган суратини жойлади, дея хабар бермоқда Korrespondent.net.
Расмларда Комбаровлар кичик ўғилларининг туғилган кунини нишонлаётгани муҳрланган. Қизиғи шундаки, Комбаровлар билан бирга, суратда тирик айиқни ҳам кўриш мумкин, унинг устида эса футболчининг болаларидан бири ўтирибди.
Нашрнинг таъкидлашича, Кирилл Комбаров Москванинг «Toрпедо»сида ижара ҳуқуқи остида ўйнайди, бироқ у аслида Москванинг «Спартак» футбол клубига тегишли.
Изоҳ (0)