Усама бин Ладеннинг ҳайкалчаси Лос-Анжелесдаги кимошди савдосида 11,8 минг долларга сотилди, дея хабар берди UPI. Лотнинг бошланғич нархи 2,5 минг долларни ташкил этди.
«Иблис кўзлари» деб аталадиган 30 сантиметр баландликдаги қўғирчоқ Марказий разведка бошқармаси ходимлари томонидан 2005 йилда яратилган. Унга махсус модда сурилган бўлиб, у иссиқлик таъсирида эриб, йўқолади ва бин Ладеннинг иккинчи, иблисона башараси пайдо бўлади.
Ўйинчоқлар АҚШ таъсир операциясининг тимсолларидан бири бўлиб, шу йўл билан Америка махфий хизмати покистонликларга бин Ладеннинг ҳақиқий юзини кўрсатиб, унинг террорчилик мафкурасидан қайтармоқчи бўлган. Бироқ учта ҳайкалча ишлаб чиқилганидан сўнг, тез орада бу лойиҳадан воз кечишган.
Қўғирчоқ муаллифи ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи Hasbro компаниясининг собиқ топ-менежери Дональд Левиндир. У 2014 йил мартида вафот этгач, ўғли ҳайкалчани кимошди савдосига қўйишга қарор қилди.
Изоҳ (0)