24 ноябрь, душанба куни Украина президенти Пётр Порошенко Украинанинг НАТОга қўшилиши бўйича қарор бутунукраина референдумида қабул қилинишини айтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«НАТОга аъзо бўлиш-бўлмаслик — бу фақат украин халқининг ихтиёрида. Биз Украина НАТО талабларига жавоб бериши учун зарур бўлган мезонларни ишлаб чиқдик. Уларга эришилгандан сўнггина, Украина халқи референдумда қарор беради», — деди Порошенко матбуот анжуманида.
Изоҳ (0)