АҚШнинг Калифорния штати Сан-Хосе шаҳрида яшовчи Жоуи Честнат курка гўшти ейиш бўйича танловда ғолиб чиқди, деб ёзади Associated Press. Коннектикутда ўтган мусобақада эркак 4,2 килограммлик гўштни ўн дақиқада еб тугатди.
Курка гўштини ейиш бўйича танлов Major League Eating (профессионал пазандалик танловларининг барчаси устидан назорат олиб борадиган халқаро ташкилот) экспертлари кузатуви остида ўтказилди.
Улар Честнат янги жаҳон рекорди ўрнатганини тасдиқлади. Аввалги рекордчи — Соня Томас 2011 йилда ўн дақиқа ичида бор-йўғи 2,4 килограмм гўшт ейишга муваффақ бўлган.
Танловда ғолиб чиққани учун мукофот сифатида Честнатга беш минг доллар тақдим этилди.
Изоҳ (0)