Исроил ҳукумати 23 ноябрь, якшанба куни давлатнинг яҳудийча хусусияти ҳақида ҳукмрон коалицияни парчалаб ташлаш ва араб муҳитида тангликни кучайтиришга таҳдид қилувчи асосий қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Парламентга кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ҳужжат Исроилнинг яҳудий халқи давлати сифатидаги мақомини, яҳудийларни эса ушбу давлат ҳудудида ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга ягона халқ эканлигини тасдиқлайди.
Таъкидлаш жоиз, марказчи вазирларнинг барчаси ушбу ташаббусга қарши чиқди. Унинг вазирлар маҳкамасида тасдиқланишига у ерда ўнглар кўпчиликни ташкил қилиши сабаб бўлди.
Изоҳ (0)