Россия ресторанларидан бирида муштлашув содир бўлгани, ташрифчилардан бири эса пинагини бузмасдан хотиржам тамадди қилаётгани муҳрланган видео YouTube’да ва ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
17 ноябрь, душанба куни YouTube’га жойланган видеолавҳа деярли 4 миллион марта томоша қилинди.
Роликда ниқоб кийган ва қуролланган тахминан 35 киши ресторанга бостириб киргани, натижада оммавий мушталашув бошланиб кетганини кўриш мумкин. Бу вақтда эса ўртада турган столда овқатланаётган йигит худди бу одатий ҳолдек хотиржам ўтираверган.
Бироқ йигитнинг хатти-ҳаракатлари кучли алкоголь мастлик ҳолати ёки «темир асаблар»га эга эканлиги билан боғлиқлиги номаълум.
Изоҳ (0)