Германиянинг Хомберг шаҳрида бир эркак ўз уйи яқинида машинасида ўтириб, портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net.
Ҳодиса гувоҳига айланган маҳаллий полициячилар айтишича, воқеа туфайли етти киши жабрланган.
Эркак оилавий можаро сабабли ўз жонига қасд қилган. Полиция ходимлари қўшнилар шикояти туфайли етиб келган бўлган. Улар оила бошлиғининг автомобилига ўтириб жўнаб қолганини, сўнг яна қайтиб келиб, машинасини уй ёнига тўхтатганини кўрган. Шундан сўнг портлаш рўй берган.
Полициячилар сўзларига кўра, машинадан асар ҳам қолмаган, моторнинг бир парчаси портлаш тўлқини томонидан 30 метр нарига улоқтирилган. Яқин атрофда жойлашган уйларнинг олд томонлари зарар кўрган.
Изоҳ (0)