Канада бош вазири Стивен Харпер Россия президенти Владимир Путиндан ўз қўшинларини Украинадан чиқариб кетишни талаб қилди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net.
Австралияда бўлиб ўтаётган G20 саммитида қатнашаётган Путин ва Харпер қисқача суҳбатлашди. FoxNews хабарига кўра, қўл бериб кўришиш чоғида Харпер Россияга «Украинани тарк этиш» талабини солган.
Путиннинг матбуот котиби Песков айтишича, Путин буни, афсуски, бажариб бўлмаслигини, чунки у ерда россияликлар йўқлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)