Фил боласининг 14 та урғочи шердан ўзини ҳимоя қилгани ҳақидаги видеолавҳа интернетни «портлатди»: уни деярли 14 миллион марта томоша қилишди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Кадрларда арслонлар ёш филчани тишлаётганини, ҳаттоки, улардан бири филчанинг устига сапчиб чиқиб олганини кўриш мумкин. Бироқ фил боласи йиртқични устидан ирғитиб юборди ва бутун галага ҳамла қилди. Натижада арслонлар ўз қурбонидан қочиб, ҳар тарафга тарқалиб кетди.
Филча интернет-фойдаланувчилар мақтовига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)